Ўзбекистонда 1-сентабрдан бошлаб автотранспорт воситаларини бошқариш учун ишончнома онлайн тарзда берилиши мумкин

“Транспорт воситаларини бошқаришда қўшимча қулайликлар яратиш ва чизиқли таксилар фаолиятини амалга ошириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали автотранспорт воситаларини бошқариш учун ишончномани электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш йулга қўйилади.

Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш шарт эмас, у ЙҲХБ ходимлари томонидан электрон тарзда текширилади.

Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божи (БҲМнинг уч баравари миқдори – 900 минг сўм)га нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

  • бир ойгача – 10% (90 минг сўм);

  • олти ойгача – 50% (450 минг сўм);

  • уч йилгача — 100% (900 минг сўм).