Ўзбекистонда 118 минг ногиронга ишлаш ва ўқиш учун тавсияномалар берилди

Жорий йилда 118 минг нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахс бандлигини таъминлаш, таълим ва касб-ҳунар ўрганиш бўйича тавсиялар олди.

Ҳукумат қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида АИМКда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Умарали Назарматов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан қарор қабул қилиш тиббий экспертлар ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ходимлари, иш берувчилар ва ногиронлар ташкилотлари учун асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида улар фаолият юритиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар бўйича аниқ тавсиялар, яъни соғлиғига қараб 70 та йуналиш бўйича 649 турдаги касблар бўйича тавсиялар берилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга тавсия этилган касблар ва лавозимлар рўйхатидан келиб чиқиб, уларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва касбга ўқитиш янада кучайтирилади.