Ўзбекистонда 21-ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

21-ноябрь куни Қорақалпоғистон, Тошкент ва Навоийда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин.

Мамлакатда ҳаво ҳарорати 10-15 даражагача ўзгариб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, кечқурун 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Мамлакат пойтахтида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 12-14 даражагача кўтарилади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзан кучли, қор кўчкиси хавфи ортади. Туман болиши хам мумкун. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража.