Ўзбекистонда 23 апрел куни об-ҳаво: 35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет мутахассислари эртага, 23-апрел куни ўзбекистонликларни кутаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 11-13°, кундузи 27-29° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда есаётган шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда есаётган шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 23-28° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли раёнлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10°, кундузи 15-20° илиқ.