Ўзбекистонда 23-март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзгидрометнинг хабар беришича, пайшанба куни республика ҳудудида бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.

Сурхондарё вилояти ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин бўлса, Тошкент ва Наманган вилоятларида 2 минг метрдан юқори баландликларда қор кўчиши хавфи мавжуд.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин.

Турли ҳудудларда ҳаво ҳарорати ҳам фарқ қилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ бўлса, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 22-27 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 20 дан 25 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 23 дан 28 даражагача иссиқ бўлади.

Тоғли ҳудудлар ва тоғ олди ҳудудларида ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ бўлади.

Пойтахтда ҳам бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ҳарорати 22-24 даража иссиқ бўлади.