Ўзбекистонда 36 мингдан ортиқ фирма аёллар томонидан бошқарилади

Аёллар томонидан 36 минг 472 кичик корхона ва микрофирма фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022-йил 1-январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида раҳбар аёллар бошқараётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 36 минг 472 тани ташкил қилди.

Таъкидланишича, раҳбар аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 177 тага кўпайган.

Илгари мактабларда дарс берадиган ўқитувчиларнинг неча фоизи олий маълумотли экани ҳақида хабар берган эдик.

2021-2022 ўқув йили бошида республикамиздаги умумтаълим муассасаларида 510 минг 46 нафар ўқитувчи меҳнат қилмоқда.

Уларнинг 53,1 фоизи қишлоқ мактабларида, 46,9 фоизи шаҳар мактабларида ишлайди.