Ўзбекистонда аҳолининг 70 фоиздан ортиғи жисмоний машқлар билан шуғулланади

Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми жисмоний машқлар билан шуғулланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмитанинг уй хўжаликлари ўрганишлари натижаларига кўра, 2022 йилнинг январ-май ойлари ҳолатига кўра, кузатув остидаги аҳолининг 71 фоизи жисмоний тарбия билан шуғулланган.

Қайд этилишича, уларнинг 66,1 фоизи аёллар, 75,9 фоизи эркаклардир.

Ўзбекистонда аёлларнинг ўртача турмуш қуриш ёши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

2022-йил 1-январ ҳолатига кўра, мамлакатда биринчи марта турмуш қурган аёлларнинг ўртача ёши 22,3 ёшни ташкил қилди.