Ўзгидромет мутахассислари келгуси ҳафтада ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида гапирди.
Қорақалпоғистон
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, айрим жойларда 15-20° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Хоразм вилояти
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 8-13 даража совуқ, айрим жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 5-6 декабрда 7-12° совуқ, 7-8 декабрда 5-10° совуқ, кундузи 2° совуқ 3° илиқ; Навоий вилояти шимолида кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари
Қисман булутли, 5 декабрда жойларда қор ёғади. 6-8 декабр кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ; 6 декабр кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ 2° совуқ; 7-8 декабрда кечаси 3-8° совуқ, баъзи жойларда 10° совуқ, кундузи 3° совуқ 2° илиқ.
Қашқадарё вилояти
Қисман булутли, 5 декабрда жойларда қор ёғади. 6-8 декабр кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 декабр куни кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 6-8 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ.
Сурхондарё вилояти
Қисман булутли, 5 декабрда жойларда қор ёғади. 6-8 декабр кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 декабр куни кечаси 2° совуқ 3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ; 6-8 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Қисман булутли, 5 декабрда жойларда қор ёғади. 6-8 декабр кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 декабр куни кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ; 6-8 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ 3° илиқ.
Республиканинг тоғли худудларида
Қисман булутли, 5-6 декабр кунлари қор ёғади. 7-8 декабр кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 9-14° совуқ, кундузи 0-5° совуқ.