Ўзбекистонда ҳафта бошидаги об-ҳаво маълумоти

Синоптиклар келаётган ҳафта бошида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-14-мартда 20-25° илиқ, 15-мартда 15-20° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-мартда 20-25° илиқ, 14-15-мартда 22-27° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-мартда 15-20° илиқ, 14-15-мартда 20-25° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-мартда 21-26° илиқ, 14-15-мартда 23-28° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-мартда 15-20° илиқ, 14-15-мартда 17-22° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли раёнларида

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-мартда 8-13° илиқ, 14-15-мартда 10-15° илиқ бўлади.