Ўзбекистонда «Амбронол» йўтал сиропи савдоси тўхтатилди

Ўзбекистонда ҳиндистонлик Marion Biotech ишлаб чиқарувчисининг йўталга қарши «Амбронол» сиропи савдоси тўхтатилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи улгуржи ташкилотлардан Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Амбронол» йўтал сиропини қайтариб олишни сўради. Бу ҳақда агентлик раҳбари Сардор Қориевнинг 29 декабрдаги хатида айтилади.

Унинг ҳақиқийлиги давлат агентлиги томонидан тасдиқланган.

Marion biotech, фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги, амбронол

Агентлик ҳузуридаги Дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникасини экспертиза ва стандартлаштириш давлат маркази маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган ва муомалада бўлган ААБЗ2204, серияли «Амбронол» сиропи (15 мг/5 мл, 100 мл)»норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслик» тан олинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 18-декабрдаги қарорига асосан Фармацевтика агентлиги дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг зарарли таъсири аниқлангандан кейин уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиб кириш ва сотишни белгиланган тартибда тўхтатиб туришни таъминлайди.

Шу муносабат билан агентлик улгуржи фармацевтика ташкилотларидан дори воситаларини сотишни тўхтатишни, уни дорихоналардан қайтариб олиш чораларини кўришни, дорихоналардан эса «Амбронол»ни зудлик билан дистрибьюторларгаб етказиб берувчига қайтариб беришни ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида бир кун муддатда ҳисобот беришни сўради.

Препаратнинг дистрибютори (Quramax ) веб-сайтидаги кўрсатмаларга кўра, «Амбронол» фаол моддадан иборат — амброксол гидрохлорид (15 мг), шунингдек ёрдамчи моддалар — натрий сахарин, лимон кислотаси моноҳидрати, глицерин, ментол, пропилен гликол, дигидроген водород фосфат, диҳидроген фосфат натрийлардан иборат.

Бу Marion Biotech компаниясининг Ўзбекистонда савдоси тўхтатилган иккинчи дорисидир. Аввалроқ Док-1 Макс сиропи сотувдан олиб ташланган, камида 19 киши ҳалок бўлган эди.

Ҳиндистон расмийлари дори ишлаб чиқарувчи Marion Biotech фармацевтика компаниясига қарши иш очди. Дори ҳақидаги маълумотлар «Quramax Medical» препаратини импорт қилувчининг веб-сайтда пайшанба кунига қадар сақланиб қолган. Сайт ҳозирда мавжуд эмас.

«Док-1 Макс» препарати ҳали ҳам айрим дорихоналарда сотилиши мумкин, деди пайшанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаева.

У «Док-1 Макс» (сироп ёки планшетлар) сотилганини аниқлаган фуқаролардан бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 99-807-66-60 телефон рақамига хабар беришларини сўради.