Ўзбекистонда болалар боғчаларида карантин чоралари кучайтирилади, лекин улар ёпилмайди

Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим муассасаларида (МТМ) ишлар одатдагидек давом этади.

Болалар боғчаларида карантин чекловлари кучайтирилади, деб хабар қилди Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Республикадаги барча болалар боғчалари ўз фаолиятини карантин ме’ёрларига қат’ий риоя қилган ҳолда давом эттиради, дейилади вазирлик хабарида.

COVID-19 пандемияси даврида аломатлари бўлган мактабгача таълим муассасалари гуруҳлари Санитария-эпидемиология хизмати (СЭС) хулосаси асосида вақтинча карантинга олинади.

Касаллик белгилари йуқолгач, мактабгача таълим муассасалари ёки гуруҳлар ўз фаолиятини давом эттирадилар.

Эслатиб ўтамиз, 24-январдан мактаблар, олий ўқув юртлари (жумладан, хусусий ва хорижий), лицей ва касб-ҳунар таълими муассасалари бир ойлик онлайн таълимга ўтказилди.