Ўзбекистонда Болалар дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бошқармаси ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тизимида Болаларни реабилитация қилиш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Болалар дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бошқармаси ташкил этилди.

Президентнинг 18-ноябрь куни «Болалар дам олишини тизимли ташкил этиш ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, дея хабар беради Адлия вазирлиги.

Ҳужжатда оромгоҳларда касаба уюшмалари аъзолари фарзандларининг дам олиши ва ҳордиқ чиқариши билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш учун компенсация тўловларини олиш мумкин бўлади. Тўловлар ҳар бир чипта учун 2 БРВ (600 минг сўм) бўлади, лекин чипта нархининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан болалар учун сотиб олинган оромгоҳларга ҳар бир чипта учун тўлов қийматининг 50 фоизигача, лекин 1 БРФ (300 000 сўм) дан кўп бўлмаган миқдорда компенсация олиш мумкинлиги ҳам белгиланди ).

2023-йил 1-январдан бошлаб ҳар чоракда маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозининг ортиғи бажарилган қисмининг 10 фоизи Жамғармага юборилади.

Қарорда Болалар дам олишини ва соғломлаштиришни тизимли ташкил этиш бўйича Республика комиссиясини ташкил этиш назарда тутилган.