Бугун, синоптикларнинг хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмайди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази.
Пойтахт Тошкентда бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқий шамол тезлиги 3-8 м/с гача кучаяди. Кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 18-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқий шамол тезлиги 7-12 м/с. Кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқий шамол тезлиги 7-12 м/с. Кечаси 5-10° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлиши кутилмоқда.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқдан эсаётган шамол тезлиги 5-10 м/с га этади. Кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан эсади.