Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар мамлакатда дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Уларга кўра, бугун ва келгуси дам олиш кунларида Эрон минтақаларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво мамлакатга олиб киришда давом этади. Айни кунларда ҳарорат фони иқлим меъёридан 5-7о юқори бўлади.

Ҳаво ҳарорати кундузи 40-45 даража, жанубий ва чўл зонасида баъзи жойларда 47 даражагача исиқ бўлиши кутилмоқда.

«Пешиндан кейин қуёш уришига йўл қўймаслик учун тўғридан-тўғри қуёш нурида бўлмасликка ҳаракат қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг», — дейилади Ўзгидромет хабарида.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида шамол кучайиши, 15-20 м/с гача кучайиши, жойларда чанг қор ёғиши кутилмоқда.

Қирғизистон ҳудудидан келаётган музлик (совуқ) сел оқимлари Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудидан ўтиши мумкин.