Ўзгидромет дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълум қилди.
Уларнинг сўзларига кўра, 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Урал минтақалари устида ҳосил бўлган ғарбий Қозоғистон орқали совуқ ҳаво массаси кириб келган.
Яқин кунларда совуқнинг оқими республикамизнинг барча ҳудудига тарқалади.
«Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, асосан, қор кўринишида бўлади. Республиканинг жануби-ғарбий қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, шимолий ҳудудларда 2-5 даража совуқ бўлади», — дейилади хабарда.
Совуқ антициклоннинг таъсири дам олиш кунларида давом этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, шимолий ҳудудларда кечаси 10-13 даража совуқ, жойларда 15-17 даража совуқ бўлади, кундузи 2-7 даража совуқ.
Республика бўйлаб қуруқ об-ҳаво, енгил шамол эсади.