Ўзбекистонда ер майдонларининг 70% дан ортиғи деградацияга учраган

Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ер майдонларининг 70% дан ортиғи деградацияга учраган, йиллик йуқотишлар 830 миллион долларни ташкил этади.

Энг шўрланган ерлар Қорақалпоғистон (90-95%), Бухоро вилояти (96%) ва Хоразм воҳасида (95-100%). 800 минг гектарга яқин сугʻориладиган ерлар эрозияга учраган.

Бу ҳақда Марказий Осиёда чўлланишга қарши курашиш, муаммолар ва уларни ҳал этишга қаратилган инноватсияларга бағишланган халқаро анжуманда маълум бўлди.

Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда ер майдонининг 70 фоиздан ортиғи деградацияга учраган, йиллик йуқотишлар 830 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Хусусан, энг шўрланган ерлар Қорақалпоғистон (90-95%), Бухоро вилояти (96%) ва Хоразм воҳасида (95-100%).

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, таркибида органик моддалар камайиши натижасида республикада 40% тупроқнинг унумдорлиги 30-40% га пасайган.

Шу билан бирга, суғориш технологиясидан нотўғри фойдаланиш, ерларни текислаш ишлари натижасида қарийб 800 минг гектар суғориладиган ер эрозияга учраган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор экотизимлар ва чўлланиш бўйича глобал маркази экспертлари эрнинг деградацияси келгуси йилларда қишлоқ хўжалиги ривожланишини чеклаши мумкинлигини таъкидлади.

Анжуманда Туркия, Япония, Корея каби мамлакатларнинг чўлланишга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлари билан атрофлича фикр алмашилди, яқиндан танишилди, долзарб масалалар муҳокама қилинди.