Ўзбекистонда фуқароларнинг фикр эркинлиги ва интернетдан фойдаланиш ҳуқуқлари

Фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари орасида бугунги кунда энг муҳими фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, шунингдек, ҳар қандай маълумотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқи, шунингдек, Интернетга кириш ҳуқуқи ҳисобланади.

Конституциянинг 33-моддасида ушбу ҳуқуқ ва эркинликлар ҳимоя қилиниши кафолатланган.

Унинг биринчи қисмида «Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга»; иккинчи қисмида «Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга»; учинчи қисмда «Давлат интернет тармоғига киришни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади» деган кафолатлар; тўртинчи қисмида эса «Ахборот излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқини чеклашга фақат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларнинг ошкор этилишига йўл қўймасликконституциявий тузумни, халқ саломатлиги ва маънавиятини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган даражада йўл қўйилади.

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишининг бир қанча сабаблари бор.

Биринчидан, интернетдан фойдаланиш ҳуқуқи инсоннинг ажралмас ҳуқуқи сифатида эътироф этилиши, бу давлат томонидан кафолатланиши мамлакатимиз учун муҳим воқеадир.

Иккинчидан, Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жараёни давом этмоқда, бу эса интернетдан фойдаланувчилар сонининг кўпайишига олиб келади, бу эса интернет тармоғига кириш ҳуқуқини асосий қонунда мустаҳкамлаб қўйишни тақозо этади.

Учинчидан, интернет ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда, шунинг учун давлат фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг самарали усулларини яратиши керак.