Ўзбекистонда авиақатновларни қайта тиклаш режалаштирилмоқда. Масъул шахсларга барча турдаги халқаро ҳаво қатновларини тиклашга тайёргарлик кўриш, шу жумладан чет эллик шериклар билан музокаралар олиб бориш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича кўрсатма берилди.
Республика махсус комиссияси пандемия пайтида мунтазам халқаро парвозларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик ёъриқномани тасдиқлади. Вақтинчалик кўрсатма 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Тегишли шахсларга хорижий компаниялар билан музокаралар олиб бориш орқали барча турдаги ҳаво, темир йул ва автомобил қатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича чоралар кўриш топширилди.
Шунингдек, махсус комиссиянинг хабарида таъкидланишича, 1 сентябрдан бошлаб туроператорлар ва авиакомпанияларга фуқароларни чет элдан олиб чиқиш учун чартер рейсларини ташкил этиш учун рухсат бериш амалиёти бекор қилинади. Илгари берилган рухсатномалар жорий йилнинг 1 октябргача амал қилади.
Бундан ташқари, қўшни давлатларда рўйхатдан ўтган ва мамлакатга вақтинча олиб кирилган транспорт воситаларига 2020 йил 1 ноябргача Ўзбекистондан чиқиш рухсат этилади.