Ўзбекистонда халқ артисти Марям Ихтиёрова вафот этди

Бугун, 22-март куни Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 82 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда Муқимий номидаги театр актёри Отабек Хақбердиев маълум қилди.

Муқимий номидаги Давлат мусиқали театри артисти Марям Ихтиёрова 1939-йил 21-апрелда Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида туғилган.

1953 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1959-йилдан Муқимий номидаги Давлат мусиқали театрида ишлайди.

1997-йилда Оʻзбекистон халқ артисти, 2016-йилда эса “Меҳнат Шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

1963 йилда Бахтиёр Ихтиёровга турмушга чиқди, кейинроқ эр-хотин ажрашишди. Ажралиш сабаби кенжа ўғлининг ўлими эди. Марям Ихтиёрова ўғлининг ўлимидан сўнг юрак хуружига учради ва бир неча ой шифохонада даволанди.

Ўз вақтида Бахтиёр Ихтиёров ўғлининг вафотидан кейин оилавий муносабатлар ёмонлашганини айтган эди.