Ўзбекистонда ишсиз аёллар ва ёшларни иш билан таъминлашни тизимлаштириш чоралари кўриб чиқилди

Ўзбекистонда ишсиз аёллар ва ёшларни иш билан таъмирлаш жараёнини тизимлаштириш бойича чоралар кўрилмоқда.

Бунинг учун иккита янги рўйхат тузилади — “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди

Президент Бош вазир ўринбосарига ёшлар ва аёлларни талаб қилинадиган касблар ва тадбирколликка ўргатиш тартибини жорий этишни топширди. Шунингдек уларга бизнес бошлаш учун молиявий ёрдам кўрсатилади.

Ишсиз ёшлар “Ёшлар дафтарига”, ишсиз ва боқувчисиз аёллар эса “Аёллар дафтарига” киритилади.

Ушбу руйхатлар асосида аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари билан мақсадли иш ташкил қилинади.