Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев электр транспорт воситалтари эгалари учун имтиёзли шартларда 2 мингта қувват олувчи стансия ўрнатиш бўйича топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев 10-октабр куни электромобиллар саноатини ривожлантириш ва электромобиллар хизматини кенгайтириш лойиҳаси тақдимоти билан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
«Биз қабул қилаётган ҳар бир қарорда нафақат бир йил, балки ўнлаб йиллар олдинга қарашимиз керак. Шундай екан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ҳисобга олган ҳолда ва келажак учун ҳозирданоқ бу соҳани ривожлантиришимиз керак. Буни қанчалик тез амалга оширсак, автомобил бозорида шунчалик рақобат пайдо бўлади», — деди давлатимиз раҳбари.
Президент электромобиллар инфратузилмасини яратиш, оммабоп моделларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш тажрибасига эга хорижий компания билан ҳамкорликда корхона ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Тақдимотда литий, мис ва графитнинг мавжуд захираларидан фойдаланган ҳолда мамлакатимизда аккумулятор ва электр узатгичлар ишлаб чиқариш имкониятлари ҳам санаб ўтилди.
Қайд этилишича, келгуси йилда Тошкентга яна 200 та, Самарқандга еса 100 та электробус олиб келиш режалаштирилган. Бошқа шаҳарларда ҳам бу борадаги ишларни бошлаш зарурлиги қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев электромобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари тармоғини кенгайтириш масаласини кўтарди. Яқин икки йилда автотураргоҳлар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва магистрал йўлларда икки мингта зарядлаш стансиясини ўрнатиш вазифаси қўйилди. Бу стансиялар ер солиғи, мулк ва фойда солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланади.
Зарядлаш стансияларига ега бўлган тадбиркорларга электр энергиясини текин нархда сотиш ҳуқуқи берилади.
Тақдимотда Турин политехника университетида электромобиллар бўйича илмий лаборатория ташкил этиш, Хитой, Германия, АҚШ, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда ўқитувчи ва мутахассисларнинг малакасини ошириш режалари ҳам тақдим этилди.