Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда тайёрланади

Ноябр ойида Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларида палов нархлари мониторингини ўтказди.

Жумладан, Давлат статистика қўмитасининг республиканинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш корхоналарида (палов марказлари) танлаб ўтказган кузатувлари натижаларига кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган – бир порцияси 24 300 сўм. Ўзбекистон ҳудудларида паловнинг қуйидаги ўртача нархлари белгиланган:

  • Бухоро вилояти – 21 300 сўм;

  • Самарқанд вилояти — 20 000 сўм;

  • Қашқадарё вилояти — 20 300 сўм;

  • Сурхондарё вилояти — 19 600 сўм;

  • Тошкент вилояти — 20 500 сўм;

  • Хоразм вилояти – 19 400 сўм;

  • Жиззах вилояти — 19 000 сўм;

  • Сирдарё вилояти — 18 700 сўм;

  • Андижон вилояти — 17 800 сўм;

  • Фарғона вилояти — 17 000 сўм;

  • Қорақалпоғистон – 15 700 сўм;

  • Навоий вилояти – 15 300 сўм;

  • Наманган вилояти — 14 700 сўм.