Ўзбекистонда эртага, 25-январ куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Чоршанба куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлиши, жойларда туман тушиши, шунингдек, йўлларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкент

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўллар музлама бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11° совуқ, кундузи 0-2° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3° совуқдан 2° илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3° совуқдан 2° илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Йўллар музлама бўлади. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража совуқ, жойларда 15-17 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиқ, бази жойларда 5 даражагача совуқ бўлади.

Қашқадарё вилояти

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Йўллар музлама бўлади. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Йўллар музлама бўлади. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° совуқ, кундузи 0-5° илиқ.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Йўллар музлама бўлади. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража совуқ, жойларда 15-17 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар

Қисман булутли, озгина қор ёғиши мумкин. Йўллар музлама бўлади. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17° илиқ, кундузи 0-5° илиқ.