Ўзбекистонда йил бошидан буён қарздорлиги учун 7800 нафар фуқаро қидирувга берилган

Мажбурий ижро бюроси ўзбекистонликларнинг қарзлари бўйича статистик маълумотларни тақдим этди. Бу рақамларни бошқарма матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.

Фаррух Тошпўлатовнинг айтишича, жорий йил бошидан буён 7 минг 800 нафар фуқаро қарздорлиги учун қидирувга берилган. 4,5 минг нафар қарздор аниқланган бўлиб, айни пайтда 3264 нафар фуқаро қарз ортига яширинган.

Топилган фуқароларнинг 30,7 миллиард сўмлик қарзларини қоплаган. Шундан 22,8 миллиард сўми алиментдир. Бугунги кунга қадар 2149 нафар қарздор Ўзбекистон ҳудудида боʻлса, 1115 нафари эса мамлакатдан чиқиб кетган.