Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда – Ўзгидромет

Ўзбекистонда қисқа муддатли ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати нисбатан пасаяди.

Бу ҳақда Ўзгидромет раҳбари Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди.

Унга кўра, 28-29-июл кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати нисбатан пасаяди.

Ўзгидромет етакчи мутахассиси Еркин Абдулахатов ҳам ҳавонинг совуқлиги ҳақида маълумот берди.

Мутахассиснинг қайд этишича, жанубий вилоятлардан ташқари, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг совиши кузатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ синоптиклар ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудидан иссиқ ҳаво массаси чекиниб, республикада ҳаво ҳарорати пасайишни бошлаши ҳақида хабар берган эди.

Ҳафта охирига келиб республикамизнинг бутун ҳудудини нисбатан салқин ҳаво массаси қоплайди, ҳаво ҳарорати аксарият ҳудудларда 33-36° гача пасайиб, фақат ўта жанубда 39-41° гача тушади.

25-27 июл кунлари шимолий, жанубий ва чўл зонасида, 28-29 июл кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин.