Ўтган йили Ўзбекистонда вафот этганлар сони 172,1 минг кишини ташкил этди, дея хабар беради Статистика агентлиги.
Уларнинг 95 минг нафари эркаклар ва 77,1 минг нафари аёллардир. Шаҳарларда 92 минг, қишлоқ жойларда 80,1 минг фуқаро вафот этган.
Ўлимнинг асосий сабаблари бўйича тақсимланиши:
қон айланиш тизими касалликлари – 55,5% (95,4 минг);
нафас олиш органлари касалликлари – 9,6% (16,5 минг);
неоплазмалар – 8,0% (13,7 минг);
бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатлар – 5,5% (9,4 минг);
овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари – 4,1% (7 минг);
юқумли ва паразитар касалликлар – 1,4% (2,4 минг);
бошқа касалликлар – 15,9% (27,3 минг).

Фото: Ўзбекистон Республикасида аҳоли ўлими асосий сабабларга кўра тақсимланган.
Аҳолининг ўлим даражаси ёш гуруҳлари бўйича тақсимланганда 20 ёшгача бўлганлар 20,0%, 20 ёшдан 59 ёшгача бўлганлар 24,6%, 60 ва ундан катталар орасида 55,4% ни ташкил этди.