Қонунчилик палатасининг мажлисида «Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва соҳада нодавлат сектор улушини ошириш муносабати билан «Мактабгача таълим ва таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда мактабгача таълимнинг оилавий нодавлат нотижорат ташкилотларида 25 нафардан ортиқ бўлмаган мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ўқитишга йўл қўйилмайди, бу эса болаларни мактабгача таълим ва тарбияга жалб этиш даражасини оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Мазкур ҳужжат билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги қонунга оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига таълим ва тарбия учун қабул қилинадиган болалар сонини 50 нафаргача оширишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мактабгача таълимнинг оилавий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада кенгайтириш, болаларни мактабгача таълим ва тарбия билан қамраб олиш даражасини оширишга хизмат қилади.