Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ва Қуролли Кучлар резервига белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни хизматдан бўшатиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2023-йилнинг март-апрел ойларида муддатли ҳарбий хизматни кечиктириш ва муддатли ҳарбий хизматдан озод қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳарбий ёшга тўлган фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан чегараланган, муддатли ҳарбий хизматни ўташни кечиктириш ва озод қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, лекин Қуролли Кучлар сафига бошқа муддатга чақирилмаган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига киритилади.
Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаган ҳарбий хизматчилар март-апрел ойларида Қуролли Кучлар резервига ўтказилади.
Маълумот учун: муддатли ҳарбий хизмат деганда Қуролли Кучлар сафида ҳарбий ёшдаги (18-27 ёшли) фуқароларнинг оддий ва сержантлар, шунингдек, муқаддам муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган офицерлар лавозимларида мажбурий хизмат тушунилади.