Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш мақсадида 11-март куни Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади.
Жорий йилда «Обод маҳалла – юрт нигоҳи» шиори остида ташкил етилаётган мазкур тадбирдан асосий мақсад ҳудудларни ободонлаштириш, аҳолининг еҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлади.
Ҳукуматнинг 4-мартдаги қарорига кўра, «Обод маҳалла – юрт нигоҳи» шиори остида ўтказиладиган ҳашардан кўзланган мақсад Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўришдан иборат.
Тадбир доирасида маҳаллалар, турар-жой массивлари ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, аҳолининг еҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар амалга оширилади.
Бу йил Наврўз байрами «Ҳар кунинг Наврўздек бўлсин, жонажон Ўзбекистон!»шиори остида ўтказилади. ва миллий байрамга айланади.