Ўзбекистонда об-ҳаво 2021 йил 6-май

Синоптиклар бугун Ўзбекистонда об-ҳаво ҳақида гапириб беришди. Ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбий шамол 7-12 м/с, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 23-28° С.

Тошкентда бироз булутли, баъзида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол 7-12 м/с. Ҳарорат 25-27° С.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° С.

Муҳим маълумот!

6-7 май кунлари Кавказ минтақалари устида ҳосил бўлган нам ва нисбатан салқин ҳаво массасининг босқини Каспий денгизи орқали Ўзбекистон ҳудудига киришда давом этади.

6-7 май кунлари республикада жойларда ёмғир ёғади, 6 майда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

6 май куни шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

6-7 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида тошқин хавфи бор.