Ўзгидромет бугун, 10-март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълум қилди.
Тошкент шаҳри
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 17-19° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти
Қисман булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Қисман булутли, кундузи ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баʼзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8°, кундузи 16-21° илиқ.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ.
Республиканинг тоғли раёнлари
Қисман булутли, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 2° илиқ бўлади.