Ўзбекистонда пахтанинг серҳосил навлари маҳаллийлаштирилмоқда

2023-йилга мўлжалланган режаларда умумий қиймати 400 миллион доллар бўлган 600 та лойиҳани ишга тушириш, қўшимча 185 минг тонна сақлаш ва қайта ишлаш омборлари, шунингдек, 33 туманда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш кўзда тутилган.

300 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, 200 минг гектар майдонни лазер билан текислаш режалаштирилган. Бу ҳақда давлат раҳбари яқинда пахтачиликни қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда маълум қилди.

Илмий муассасалар саъй-ҳаракатларини жалб этган ҳолда хорижда қўлланилаётган серҳосил ва сувга чидамли ғўза навларини маҳаллийлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда Ўзбекистонда пахта ҳосилдорлиги гектарига 34 сентнерга этгани таъкидланди.

Бугунги кунга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан соҳага 5 миллиард 300 миллион доллар сармоя киритилди, уларга 3 миллиард доллар имтиёзли кредитлар ажратилди.

Кластерлар 4 миллиард долларлик 265 та лойиҳани ишга туширди ва 300 минг янги иш ўрни яратди. Натижада пахта ҳосилдорлиги 30 фоизга ошиб, гектарига 26 центнердан 34 центнерга етди.

Президентимиз кластерлар ва фермерлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларга алоҳида тўхталди. Улар орасида қўшилган қиймат солиғини ўз вақтида тўламагани учун фермер хўжаликларида қарздорлик ва пенялар юзага келган.

7 минг фермер пахта далаларини насослар билан суғоришга мажбур. Фючерс шартномаларини тузиш муддати белгиланмаган, шартномаларни рўйхатдан ўтказишнинг шаффоф тизими мавжуд эмас.

Йиғилишда соҳадаги шу ва бошқа муаммолар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Хусусан, пахта майдонларини насослар ёрдамида суғориш учун сарфланган электр энергияси қийматининг 50 фоизини қоплаш амалиёти жорий этилиши таъкидланди.