Ўзбекистонда пенсиялар кўтарилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП депутатлари қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилди.

Парламент матбуот хизмати хабарига кўра, депутатлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Ҳужжатда 2023-йил 1-январдан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун ўртача иш ҳақининг энг юқори миқдори базавий пенсиянинг 10 бараваридан 12 бараваригача оширилиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, ўртача ойлик даромади пенсия ҳисоб-китобининг базавий миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлган пенсионерларнинг охирги ўн йиллик иш фаолияти учун ижтимоий солиқ тўланганига қарамай,  пенсияни ҳисоблашда ҳисобга олинади қолган суммаси олинмайди.

«Таклиф этилаётган янги тартиб иш ҳақи, иш стажи ва пенсиялар ўртасидаги муносабатларни таъминлаш орқали пенсия тизимида ижтимоий адолатни таъминлайди. Яъни, ўз иши учун юқори маош оладиган одамларнинг пенсияси юқори бўлади», — дейилади хабарда.

Депутатлар қонун лойиҳаси инсон шаъни ва қадр-қимматини таъминлаш, пенсионерлар турмушини яхшилашга хизмат қилишини таъкидладилар.

«Ҳужжат мазмун-моҳияти ЎзХДП Сайловолди дастурида белгиланган мақсадларга тўлиқ мос келиши сабабли бир овоздан маъқулланди», — дея хулоса қилди парламент матбуот хизмати.