Аввал ёзганимиздек, 16—19-март кунлари Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ўзгидромет шу кунларда тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор кочиши хавфи бўлишидан огоҳлантирди.
Сел келиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди:
Қашқадарё вилоятида: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамашин, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилоятида: Сариёси, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрча, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
Самарқанд вилоятида: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшробод, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилоятида: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Қанимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилоятида: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф-Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилоятида: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқоричирчиқ туманларида;
Наманган вилоятида: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилоятида: Сўх, Шохимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилоятида: Андижон, Жалолқудуқ, Қўрўонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида.
Ўзгидромет мазкур ҳудудлар аҳолиси, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга кетаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўради.