10 январь куни республика ҳукумати «Ўзбекистон таэквондо академияси ва ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилди.
Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, Президентнинг 2022-йил 29-июлдаги қарори билан таэквондо (WТ) ассоциацияси тизимида таэквондо академияси, шунингдек, ҳудудларда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказларини ташкил этиш 2023-2024-йилларга мўлжалланган эди.
Таэквондо академияси таэквондо бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш, тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий давлатлардаги етакчи муассасалар билан халқаро алоқаларни ривожлантириш билан шуғулланади.
Таэквондо академиясида нафақат ўзбекистонликлар, балки хориж фуқаролари ҳам ўз малака ва касб маҳоратини оширишлари мумкин бўлади. Тренинг тўлов-контракт асосида ўтказилади.
Ҳудудларда таэквондо ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади. 2023-йилнинг 1-февралига қадар бўш турган хоналар уларга вақтинчалик фойдаланиш учун бепул берилади.