Ўзбекистонда таэквондо бўйича катталар ўртасида республика чемпионати бошланди

“Универсал” спорт мажмуасида Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси томонидан таэквондо бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати ташкил этилди.

Тадбир бугун, 4-ноябр куни бошланди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Мазкур мамлакат чемпионатида 16 та вазн тоифасида, шундан 8 тасида аёллар баҳсида энг яхшилар аниқланмоқда.

Регламентга кўра, мусобақанинг бошланиш кунида аёллар ўртасида вазн тоифаларида: 62 ва 67 килограммгача, эркаклар ўртасида учта тоифада: 54 ёшгача, 58 ва 87 кг гача бўлган вазн тоифаларида жанглар ўтказилади.

Чемпионат дебютантлари қаторида Шоҳсанам Азамова, Озода Собиржонова, Гулсанам Алиджонова, Шаҳзод Сайфиев, Ниёз Пўлатов, Сардор Тоиров, Жасур Жайсунов, Шаҳбоз Тусматов, Шуҳрат Салаев, Никоров Рафалов каби тажрибали таеквондочилар ҳам иштирок этишди.