Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси йўл-патрул хизмати ходимларини видеога олишни тақиқлади

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан муносабатларини ва махсус воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 апрелдаги қарорида айтилган.

Хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан муносабатларини ва махсус воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-моддасига қўшимча киритилди.

Эндиликда йўл ҳаракати қатнашчилари йўл ҳаракати полицияси ходимлари билан муносабатлари доирасида ўз хизмат вазифаларини бажаришда йўл-патрул хизмати инспекторларини билан сурат ва видеоларни интернетга жойлаштира олмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати полицияси ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида тушган сурат ва видеоларни интернетда жойлаштиришни тақиқлашни таклиф қилган эди. Бироқ кўплаб ўзбекистонликлар ва экспертлар бундай ташаббусга салбий муносабат билдиришди.