Ўзбекистонда зўравонлик қурбони бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев зўравонликдан жабр кўрган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунни имзолади.

Ҳужжатда таъкидланишича, мамлакатимизда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилади.

Хусусан, маҳаллалар вакиллари аёллар ва болаларга нисбатан босим ўтказган, зўравонлик қилган ёки бундай зўравонликка мойил бўлган фуқароларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказишга масъулдир.

Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раисларига таъқиб ва ​​зўравонликка учраган ва бунинг учун мурожаат қилган хотин-қизларни ҳимоя қилиш чора-тадбирларини белгилаш, ушбу фактлар тўғрисида зудлик билан тегишли хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига ҳамда ички ишлар органларига хабар бериш ваколати берилган.

Жабрланган аёлларга иш топишда ёрдам берилади ва талаб қилинадиган касбларга ўргатилади. Зарур ҳолларда зўравонлик қурбонларига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилади, шунингдек, республикадаги тиббиёт муассасаларида бепул даволанади.