Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан бино қуриш учун жарима солинади

Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар ёнидаги ерга ўзбошимчалик билан бино қуриш жарима билан жазоланади.

Бу ҳақда АИМКда бўлиб ўтган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди фаолиятини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Азлар Содиқов эслатиб ўтди.

Бундай йўл билан яшаш шароитини яхшилашга қарор қилган фуқаролар 8,1 миллион сўмдан 13,5 миллион сўмгача тўлашлари керак бўлади.

Кўп қаватли уйларни бошқариш қоидаларини бузган мансабдор шахслар учун жарима 15 БҲМ ёки 4 миллион сўмгача ташкил этиши мумкин.

Шу билан бирга, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган ўзбекистонликлар жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Бунинг учун сиз ихтиёрий равишда бузиш ишларни ва уларнинг оқибатларини бартараф этишингиз керак.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасида назарда тутилган уй-жойларни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш эндиликда судлардан Уй-жой инспекциясига ўтказилди, деди Азлар Содиқов.