Ўзбекистонда жаҳон телеканаллари намойиш этила бошланди

Ўзбекистоннинг рақамли телерадиокомпаниялари ўз пакетларига Россия телеканаллари билан бир қаторда бошқа мамлакатларнинг ахборот каналларини ҳам қўшдилар.

2022-йил ноябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон рақамли телевидение операторлари ўз пакетларига турли тиллардаги қатор хорижий телеканалларни киритди. Бунгача ўзбекистонликлар маҳаллий каналлардан ташқари асосан Россия каналларини томоша қилишлари мумкин эди.

UzDigital телекомпанияси BBC World News (Буюк Британия), CNN International, Bloomberg (АҚШ), CGTN (Хитой) ва TRT Avaz (Туркия) каби яна 5 та канал Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида эфирга узатилишини маълум қилди.

Бундан ташқари, рақамли телевидение компаниялари веб-сайтларида Fox News, CNBC, SkyNews, France 24, Беларус 24 ва бошқа халқаро телеканалларни томоша қилишингиз мумкин.