Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаган шахсларга моддий ёрдам кўрсатилади

Озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаган Ўзбекистон фуқаролари давлат томонидан бирламчи ижтимоий ва моддий ёрдам пакетлари билан таъминланади.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Президент қарори билан (2022-йил 29-июндаги 299-сон ПП) Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш мақсадида «Бирламчи ижтимоий ва моддий ёрдам пакети»ни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Моддий ёрдам бир marta берилади, унинг миқдори 9,2 миллион сўмни ташкил қилади. Маблағлар тадбиркорлик, архитектура ва ҳунармандчилик йўналишларидаги лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришга йўналтирилади. Маблағларни чиқариш масаласи идоралараро доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Аниқлик киритилишича, ёрдам олувчилар жазони ўтаб бўлгач, уч ой муддатда ишчи органга ўзларининг аниқ лойиҳасини илова қилган ҳолда ариза берадилар.

Бенефициарларнинг лойиҳасини молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади: