Ўзбекистондаги ислоҳотлар: ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу ислоҳотлар тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган қийинчиликларни бартараф этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни ўз ичига олади.

Ана шу ислоҳотлардан келиб чиқиб, ҳар қандай демократик-ҳуқуқий давлатнинг асоси бўлган инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи Конститутсия янгиланмоқда.

Мазкур янгиланган Конституция доирасида тадбиркорлар ва хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Жорий йилнинг 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини бевосита умумхалқ овоз бериш йули билан ифодалайди.

Янгиланган Конститутсия лойиҳасида тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган ўзгартиришлар киритилган.

Бундан ташқари, Конститутсиянинг бозор муносабатлари ва ҳалол рақобатни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, монополистик фаолиятни қонунчилик билан тартибга солиш ва чеклашни белгиловчи моддаларига ўзгартиришлар киритилди.

Бу чора-тадбирларнинг барчаси Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим бўғини бўлган тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган.