Ўзбекистонлик дзюдочи допинг учун дисквалификация қилинди

Спортчи Элбек Абдуллаев тақиқланган моддаларни истеъмол қилгани учун тўрт йилга дисквалификация қилинди.

Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

2021-йил декабр ойида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган дзюдочи мусобақа давомида допинг-тестдан ўтган эди. Допинг-тестда тақиқланган моддалар борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган тестостерон, анастрозол, болденон ва оксандролонлар миллий терма жамоанинг тўрт нафардан ортиқ аъзосидан топилган. Бу моддалар экзоген (ташқаридан олинган) анаболик андрогеник стероидлардир.

Шу тариқа, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Этика комиссияси қарори билан Элбек Абдуллаев 4 йилга дисквалификация қилинди. Дисквалификация муддати 2022 йил 3 мартдан 2026 йил 2 мартгача белгиланди.