Ўзбекистонлик қиличбоз биринчи марта жаҳон чемпиони бўлди

Ёш қиличбоз Зухриддин Қодиров Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи қиличбоз бўлди.

Спортчи БААда бўлиб ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

Ўсмирлар ўртасидаги қиличбозлик баҳсларида иштирок этаётган Зухриддин Қодиров Канада, Миср, Венгрия, АҚШ вакилларини мағлубиятга учратган бўлса, финалда германиялик Колин Хеткокни 15:13 ҳисобида енгди.

Бошқа рақиблар Самира Шокирова ва Мусо Айтмуродовлар чорак финалга чиқди, аммо чемпионлик совринларини қўлга кирита олмади.