Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Москванинг «Спартак» жамоасини тарк этади

Журналист Иван Карповнинг айтишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Урунов Москванинг «Спартак» жамоасини тарк этишига бир қадам қолди.

Хабарларга кўра, «Спартак» 20 ёшли истеъдодни легионерлар учун лимитдан жой олганлиги сабабли ташламоқчи. Ҳозирча футболчи учун харидор йуқ.

Уруновнинг собиқ жамоаси — «Уфа» футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда. Аммо, «Уфа» раҳбарияти футболчига 600 минг евро маош тўламоқчи эмас ва «Спартак» ни ёш ярим ҳимоячининг маошининг бир қисмини қоплашга ишонтиришга ҳаракат қилади. Эслатиб ўтамиз, Урунов ўша Уфадан 2 миллион евро эвазига 2020 йил августида «Спартак» га ўтган эди.