Ўзбекистонлик олимлар ўсимликнинг янги турини кашф этдилар

Ўзбекистон олимлари Помир-Олой тизмаси тоғларида топилган дуккаклилар оиласига мансуб янги ўсимлик турини рўйхатга олди.

Тадқиқот Фанлар академияси Ботаника институти олимлари томонидан олиб борилди, деб хабар беради Phytotaxa халқаро журнали.

Янги ўсимлик тури дуккаклилар оиласига мансуб.

Бу бута биринчи марта 2019-йилда Жануби-Ғарбий Помир-Олой тизмасининг Боботоғ тоғ тизмасида олиб борилган дала тадқиқотлари чоғида топилган.

Охирги икки йил давомида олимлар ушбу турнинг популятсияси ва экологиясини ўрганишди.
Ўсимликнинг хусусиятлари илгари фанга номаълум эди. У рўйхатга олинди ва «Hedysarum sunhangii Juramurodov & Tojibaev, 2021» деб номланди.