Ўзбекистонлик собиқ теннисчи учрашувларни тузгани учун дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик спортчи Албина Хабибуллинага теннис бўйича ҳар қандай турнирда қатнашиш ва уларга бориш тақиқланди.

Собиқ теннисчи умрбод дисквалификация олди. Бундай қарор Халқаро теннис интегритй агентлиги томонидан қабул қилинди. Қайд этилишича, Хабибуллина бир неча бор ўйин қоидаларини бузган, келишилган ўйинлар уюштирган. Спортчи 150 минг доллар жаримага тортилди.

Фаолияти давомида Хабибулина IFT яккалик баҳсларида энг кўп очко тўплаган ҳолда 492-ўринни эгаллаган, IFT жуфтлик баҳсларида эса энг кўп очко тўплаган – 208.

У 2021-йил 21-ноябрдан тўхтатилди. Спортчи ўзига қўйилган айбларга эътироз билдирмади. Маълум қилинишича, у 20 иш куни ичида Спорт арбитраж судига апелляция бериш ҳуқуқига эга.