Ўзбекистонлик спортчи оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи 89 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда иккинчи ўринни эгаллади.

13 декабр куни Тошкентда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Сарварбек Зафаржонов 89 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. У жами 371 кг (даст кўтаришда 166 кг, силтаб кўтаришда 205 кг) тош кўтариб, Жанубий Корея чемпиони Ю Донгжу (167 кг ва 204 кг) билан бир хил натижани қайд этди. Ҳамюртимиз кореяликдан 0,4 кг енгил бўлгани учунгина иккинчи бўлди.

Учинчи ўрин грузиялик Реваз Давитадзега насиб этди.

Шу куни 71 килограммгача бўлган вазн тоифасида аёллар ўртасида баҳслар бўлиб ўтди. Кумушхон Файзуллаева 8-ўринни эгаллади.