Ўзбекистонлик таеквондочи жаҳон вице-чемпиони бўлди

Ўзбекистон таеквондо WTF ассоциациясидан маълум қилишларича, мусобақанинг учинчи кунида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик Маржона Худойқулова кумуш медални қўлга киритди.

Қайд этилишича, финалгача барча рақибларини мағлуб этган Маржонга ҳал қилувчи баҳсда бироз омад кулиб боқмаган ва у кумуш медални қўлга киритган.

Мусобақанинг биринчи кунидаёқ яна бир ҳамюртимиз Гулшан Исмоилова бронза медалини қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 7 августга қадар давом этади.