Ўзгидромет ҳафта бошидаги об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Синоптиклар келаси ҳафта бошида Ўзбекистон ҳудудида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини маълум қилди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 15-16 августда кечаси 20-25°, кундузи 34-39°, 17-августда кечаси 20-25°, кундузи 32-37°, 18-августда кечаси 18-23°, кундузи 30-35°.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 15-16 августда кечаси 22-27°, кундузи 35-40°, 17-августда кечаси 22-27°, кундузи 34-39°, 18-августда кечаси 20-25°, кундузи 32-37°.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 15-16 августда кечаси 20-25°, кундузи 34-39°, 17-18 августда кечаси 18-23°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 15-августда 34-39°, 16-17-августда 35-40°, 18-августда 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 15-16 августда 34-39°, 17 августда 32-37°, 18 августда 30-35° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли худудларида

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 15-16 августда 27-32°, 17-18 августда 22-27° иссиқ бўлади.